"Марсель" "Твиттер"да аския уюштириб, ПСЖ устидан кулди

Aslanov Jasurbek
22 сен 2017, 11:08
"Марсель" клуби Франция чемпионатидаги рақиби ПСЖ жамоасининг ҳужумчилари Эдинсон Кавани ва Неймар устидан кулди.

Бир неча кун олдин "Лион"га қарши Франция чемпионатининг 6-тур учрашувида Кавани ва Неймар пенальти талашиб қолган эди. "Марсель" эса ушбу воқеадан фойдаланиб "Твиттер"даги саҳифасига Флориан Товен ва Максиме Лопесни суратини жойлаб, аския уюштирди.

"Марсель"да жанжал

- Пенальтини сиз тепинг

- Йўқ, сиз тепа қолинг

- Йўқ, сиз

- Йўқ, ўзингиздан бўлсин


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia