"Марсель" Миликни ўз сафига қўшиб олмоқчи
02 янв 2021 13:00
Янгиликлар
"Марсель" Миликни ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Марсель" "Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Ўйинчига Франция клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш қизиқиш билдирмоқда. Мутахассис поляк билан ҳаттоки гаплашишга ҳам улгурган.
"Марсель" форвард учун 10 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Италия клубининг кейинги ҳафта жавоб бериши кутилмоқда.
Олдинроқ футболчига "Атлетико", "Интер", "Милан" ва "Ювентус" клублари даъвогарлик қилаётгани айтилган эди.
Милик жорий мавсум Италия чемпионати доирасида ҳали майдонга тушмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар