Марко Вератти: "Орзумдаги жамоада Иммобилени ҳужумчи сифатида танлардим"

Aslanov Jasurbek
26 сен 2014, 15:03
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти "Боруссия" футболчисини Италиянинг кучли ҳужумчиларидан бири деб ҳисоблайди.
"Агар ўз орзумдаги италияликлар жамоасини тузганимда, жамоамда Иммобилени кўришни хоҳлардим. Тарихдаги энг кучли ҳужумчи менимча Месси. У ўтган йили ПСЖ билан ўйинда 30 дақиқа ичида барча вазифани бажариб қўйган. У жуда кучли, ақлли, тезкор ва тўп билан қандай ишлашни билади. Месси дунёдаги энг кучли футболчи" - дейди Вератти.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru