Марко Ройс "Боруссия"нинг янги сардори

Tolibjon Qosimov
4 авг 2018
Ярим ҳимоячи Марко Ройс "Боруссия" (Дордмунд) сардори этиб тайинланди.

29 ёшли футболчи 2012 йилдан буён дордмундликлар таркибида тўп тепиб келади.

"Бугун мураббий мен жамоанинг янги сардори эканлигимни эълон қилди. Бу, сўзсиз улкан шараф. Мен бундан фахрланаман", - дея Ройснинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/BVB