
"Тўғрисини айтганда, мен бугунги кун билан яшайман. Келажак ҳақида кўп ҳам тахминлар, реъжалар қилавермайман. Ҳозирги вақтда мени "Милан"да барчаси қониқтиряпти. Ёзда нима бўлиши ҳақида берилган саволларга эса ҳозир жавобим йўқ. Ишонаманки, яқинда яна голлар уришни бошлайман ва мен томон танқидлар бироз камаяди", дея ҳужумчи сўзларидан "Sky Sport Italia" иқтибос келтирмоқда.