Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"

Sherzod Nurmatov
1 дек 2025, 13:32
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоасининг "Арсенал"га қарши ўйинини юқори баҳолади.

Якшанба куни "Челси" "Арсенал"га қарши биринчи бўлим охирида Мойзес Кайседонинг қизил карточкаси туфайли 10 киши билан ўйнаганига қарамай, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Менимча, биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик. Мен ҳар доим бир хил нарсани айтаман. Ўйинимиз ажойиб эди. Тўлиқ таркиб билан рақибларимиздан анча яхшироқ эдик, лекин 10 киши билан ҳам бир амалладик.

Биз энг яхши ечимни, бўшлиқни топишга уриндик. Мало Гюсто ва Эстеваонинг қанотларида бўш жой борлигини билардик. Бугун ғалаба қозонмаган бўлсак-да, хурсанд бўлишга сабаблар бор.

Ўйлайманки, ўтган мавсумдагидан кўра кучлироқмиз. Февраль ва март ойларида қайси поғонада бўлишимизни кўрамиз, кейин эса мақсадларимиз бўйича бир тўхтамга келамиз", – деди Мареска.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports