

Хитойликлар БААда ўтаётган Осиё Кубогининг чорак финалида Эронга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Бу ўйин билан Хитой терма жамоасидаги шартномам якунланди. Хитойдек мамлакатни бошқариш мен учун шараф эди. Терма жамоа кучлироқ бўлиши учун бор кучимни ишга солдим. Қўллаб-қувватлаш учун ҳаммага раҳмат айтаман" - дейди 70 ёшли мутахассис.
Италиялик мураббий 2016 йилдан бери Хитой терма жамоасини бошқариб келаётган эди.



