“Marca” ўқувчилари Навасни “Реал”нинг асосий таркибида кўришмаяпти

Aslanov Jasurbek
17 мар 2017, 02:43
Мадриднинг нуфузли “Marca” нашри ўз ўқувчилари ўртасида сўров ўтказди.

“Кейлор Навасни “Реал”нинг асосий посбони сифатида кўрасизми” деган саволга сўровномада қатнашганларнинг 59 фоизи “йўқ” дея жавоб берган. Нашрнинг испан версияси томонидан ўтказилган худди шундай сўровда 39 минг киши қатнашган ва уларнинг 51%и Навасга қарши овоз беришган.

Илгарироқ “Реал” раҳбарияти ушбу дарвозабоннинг ҳатти ҳаракатларидан қониқмаётганлиги ва жамоага янги посбон излаётганлиги ҳақидаги хабар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca