

Унинг истеъфоси 19 ноябрь куни расмийлаштирилганди. Боиси шундаки, клубнинг амалдаги раҳбарияти ва Марадонани жамоага олиб келган собиқ президенти Габриэль Пеллегрино ўртасида юзага келган келишмовчиликлар эди. Маълум бўлишча, томонлар ўзаро муросага келишди ва Марадона ўз вазифасига қайтадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Химнасия" клуби Марадона қўл остида 8 учрашув ўтказиб, 3 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган.



