

"Умид қиламан, у бу ишни ўз қўлига олади. Эртага Марадонанинг "Дорадос" билан келишуви амалга ошиши мумкин.
Бу Диего учун яна бир бор бош мураббий бўлишга имконият", - деб ёзди "TyC Sports" журналисти Мартин Аревало ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.
57 ёшли аргентиналик Брестнинг "Динамо" клуби бошқарув кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб бориб келмоқда.
"Дорадос" Мексика иккинчи дивизионида ҳаракат қилади. Ҳозирча 6 ўйинда 3 очко жамғарган ва турнир жадвалининг 13-поғонасини эгаллаб турибди.




