Марадона: "Аргентина терма жамоаси ўйинини кўрмадим, даҳшатли фильмларга қизиқмайман"

Aziz Tukhtamuradov
24 мар 2019, 20:40
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона юртдошларининг Венесуэла терма жамоасига қарши учралган мағлубиятидан сўнг (1:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йўқ, мен Аргентина терма жамоасининг ўйинини кўрмадим. Даҳшатли фильмларга қизиқмайман.

Терма жамоа бошқарувига келиб қолган шахслар Венесуэлани ютишга умид қилишганди. Бу яхши жамоа.

Аргентина футболи раҳбарлари доимо одамларни алдашади. Узрку-я, аммо улар ўйинларда юта олмайдилар", - деди Марадона.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca