UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  33 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  4 19:30Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:1 (Матнли трансляция)  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  1 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан Янгиликлар

"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи доирасида Лиссабоннинг "Бенфика" жамоасига қарши кечадиган баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Рақиб ҳақида:

Арбелоа Лиссабон жамоасининг кучини алоҳида эътироф этди:

"Биринчи навбатда, "Бенфика"да жуда кучли индивидуал иқтидорлар бор. Уларнинг кайфияти ва ўйинга ёндашуви уч ҳафта олдинги (4:2 ҳисобидаги мағлубият назарда тутилмоқда) баҳсдагидек бўлиши аниқ. Уларда ўйин суръатини белгилаб берадиган ва курашувчанликни таъминлайдиган етакчи бор. Бизни жуда қийин ва рақобатга бой ўйин кутмоқда".

Қасос ёки мақсад?

Жозе Моуриньюнинг "ярадор Реал" ҳақидаги гапларига Арбелоа совуққонлик билан жавоб қайтарди:

"Йўқ, ҳеч қанақа қасос ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Биз доим ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Мақсадимиз шунчаки "Бенфика"ни мусобақадан чиқариб юбориш эмас, балки Чемпионлар Лигасида бош совринни қўлга киритишдир. Плей-оффга йўл олиш — бу биз учун қасос эмас, балки навбатдаги мақсад".

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки жамоа ўртасидаги биринчи баҳс бугун, 17 февраль оқшомида Лиссабондаги машҳур "Эштадиу да Луш" стадионида бўлиб ўтади. Моуринью ва Арбелоа тўқнашувида бу сафар кимнинг қўли баланд келар экан?

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
17 фев 10:58:15
Muhammadali Sirojiddinov
Barsachila uhlamas ekanda yana tuni bn oʻyinni koʻrib yurak dori ichib oʻturiwadimi
   
17 фев 08:38:37
Xxxxxxxxxx
Hala Madrid bugun xal qilish kerak yirik gʻalaba kutamiz
benfikachilarga sabr
   
17 фев 08:32:20
Nuriddin
Real Benficani yutishiga ishonaman. Olgʻa Boʻlinglar!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика