Манжукич "Милан" билан 6 ойлик шартнома имзолайди

Mirjalol Normatov
17 янв 2021, 13:36
Ҳужумчи Марио Манжукич яқин вақтлар ичида "Милан" билан шартнома имзолайди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 34 ёшли футболчи бу борада Паоло Мальдини билан учрашиб олган.

"Шартнома деярли имзоланган. У мавсум якунигача амал қилади", - деб ёзади журналист твиттерда.

Хорват эркин агент сифатида "Милан"га ўтади. У июль ойида "Ал Дуҳайл"ни тарк этганди.

Манжукич 2015-2020 йиллар давомида "Ювентус" шарафини ҳимоя қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›