

“Биз яна камида битта гол уришимиз керак эди. Аммо ўйинчиларимнинг иштироки ва кўрсатган характеридан мамнунман. Амстердамга келиб, шундай кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас. Тўғри характерсиз кетма-кет 11 та ўйинни ютиш осон эмас. Агар сиз буни амалга оширар экансиз, демак, сизда нимадир бор”, — дейди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, Италия термаси 2 йилдан бери ютқазмаяпти. Терманинг мағлубиятсиз ўйинлар cерияси 16 тага етди.



