Манчини "Галатасарой"да уч йилда 20 миллион евро маош олмоқчи эди

Tolibjon Qosimov
28 сен 2013, 13:58
Туркиянинг "Галатасарой" ва италиялик мураббий Роберто Манчини ўртасидаги музокаралар тўхтатилди.
Бунга сабаб 48 ёшли мураббий Истанбул клубида уч йилда жами 20 миллион маош олишни истаганидир, деб хабар бермоқда Туркия матбуоти.

Айни пайтда "Галатасарой" бош мураббийлигига асосий номзод сифатида Роберто Ди Маттео кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни "Галатасарой" раҳбарияти Фотих Теримни ишдан бўшатди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com