Манчини 40 йиллик натижани такрорлаб юборди

Mirjalol Normatov
13 сен 2018, 00:12
Италия термаси Роберто Манчини қўл остида сўнгги 40 йилликдаги энг ёмон стартни намойиш қилди.

OPTA хабарига кўра, бунга қадар Робертонинг Италияси қайд этган натижа ўтган асрнинг 70 йилларида юзага келган. Ўшанда "мовий гвардия"ни Фульвио Бернардини бошқарганди.

Манчини келганидан кейин Италия Саудия Арабистонини мағлуб этди (2:1), Голландия (1:1) ва Польша (1:1) термалари билан дуранг ўйнади, Франция (1:3) ва Португалия (0:1) термаларига эса мағлуб бўлди.

Роберто Италия термаси бошқарувини шу йилнинг май ойида ўз қўлига олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›