"Манчестер Юнайтед"нинг мағлубиятсиз серияси давом этмоқда, олдинда "Челси" турибди

Aziz Tukhtamuradov
26 фев 2021, 07:10
"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси доирасида "Реал Сосьедад" жамоаси билан дуранг қайд этди.

Манчестерликлар биринчи ўйиндаги йирик ғалаба эвазига (4:0) кейинги босқичга йўл олишди. 

Оле-Гуннар Сульшер жамоаси бу орқали барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 8 тага етказди: 4 та ғалаба, 4 та дуранг. 

Сўнгги марта жамоа 27 январь куни "Шеффилд"га ютқазганди.

Энди жамоа навбатдаги ўйинини 28 февраль куни АПЛ доирасида "Челси"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›