"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак

Mirjalol Normatov
21 июл 2019, 18:10
"Лилль" вингери Николья Пепе Европанинг яна бир топ-жамоаси қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"The Times" хабарига кўра, ивуарлик футболчига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Ушбу трансферни "қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг ўзи истамоқда. Манкунианликлар  ушбу трансфер учун 80 миллион евро сарфлашга тайёр турибди.

Шунингдек, Пепенинг хизматларига "Ливерпуль", "Арсенал", "Интер", "Наполи" ва ПСЖ каби жамоалардан қизиқишлар бор. Ўтган мавсумда Пепе Лига1'нинг 38та ўйинида қатнашиб, ўз ҳисобига 22 гол ва 14 ҳаммуаллифликни ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Times