"Манчестер Юнайтед" юлдуз хавбекини сотиб юбормоқчи

Alisher
16 авг 2024
"Манчестер Юнайтед" ўз ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни сотмоқчи.

Бир неча клублар шартномаси бир йилдан сўнг якунига етадиган 32 ёшли Эриксеннинг трансфер шартлари борасида қизиқишди. "Қизил иблислар" таркибдаги ўринни бўшатишмоқчи ва ярим ҳимояни кучайтириш учун бюджетни оширишмоқчи.

Кристиан ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports