«Манчестер Юнайтед» ёзда Хитойда иккита ўйин ўтказади

Narzulla Saydullayev
23 мар 2016, 08:02
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Хитойда мавсумолди ўйинларда иштирок этади.

Клуб Хитойда 8 кун мобайнида бўлади ва иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. МЮнинг рақиблари номи кейинроқ маълум қилинади.

«Манчестер Юнайтед» Хитой билан тарихий алоқаларга эга, бу мамлакатда кўплаб мухлисларимиз борлигидан хурсандмиз.

Хитойдаги ундан олдинги ўйинларимизга 500 мингдан ортиқ мухлислар келишганди. Шу боис жамоамиздаги барча ёз келишини сабрсизлик билан кутмоқда», — дейди клуб ижрочи директори Эд Вудворд.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›