"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
11 мар 2025, 11:37
"Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг испаниялик хавбеки Фермин Лопеснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, каталонияликлар ўз футболчисини сотиш истагида эмас. Оғир молиявий аҳволга қарамай, клубдагилар испанияликнинг ўсишини қадрлашади ва келажакни у билан боғлашади. Лопеснинг ўзи ҳам "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилган.

Фермин Лопес "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Хавбек жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 28 та ўйин ўтказиб, уларда бешта гол ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fichajes.com