"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси қамалиб кетиши мумкин

Aslanov Jasurbek
14 фев 2018, 17:12
Испанияда 2010/11 мавсумдаги "Леванте" ҳамда "Сарагоса" ўртасида ўтказилган келишилган баҳс текшируви якуний паллага яқинлашмоқда.

Маълумотларга кўра, прокуратура суддан 2 йиллик қамоқ ва 6 йиллик дисквалификация талаб қилмоқда. Бу ўйинда иштирок этган футболчилар орасида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера, "Атлетико" хавбеки Габи Фернандес ва "Лестер" футболчиси Висенте Иборра бор. Ушбу ишга 41 киши алоқадор.

Испанияда биринчи марта икки йилгача қамоқ жазосини олиш шартли ҳисобланади. Ўша пайтда "Сарагоса"ни бошқарган Хавьер Агирре ҳақиқатдан ҳам қамалиш эҳтимоли катта.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca