"Манчестер Юнайтед" Варан билан шартнома имзоламоқчи

Sherzod Nurmatov
15 апр 2021, 00:15
МЮ ушбу ёзда "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варанни сотиб олмоқчи, деб хабар бермоқда "Daily Mail".

Франциялик футболчи Мадридда ўйнашни давом эттирмоқчи эмас.

"Реал" футболчини 60 миллион фунт атрофида баҳоламоқда, аммо "Манчестер Юнайтед" футболчининг нархини туширишга ҳаракат қилади.

"Манчестер Юнайтед" аллақачон Варанни олишга ҳаракат қилиб кўрган. 2011 йилда Алекс Фергюсон ўша пайтда "Ланс"да ўйнаган францияликни таклиф қилмоқчи эди, аммо ўша пайтда "Реал"да маслаҳатчи бўлиб ишлаган Зинедин Зидан Варанни Мадридга кўчиб ўтишга кўндирган.

Бундан ташқари, "Юнайтед" 2017 йилда ҳам футболчини сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ муваффақияцизликка учраган. Шу сабабли, клуб "Бенфика"дан Виктор Линделёфни таклиф қилган.

Варан жорий мавсум Испания чемпионатида 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›