

Олдинроқ, Мертенс ва "Наполи" янги шартнома борасида келиша олмаётгани эълон қилинган эди. "Наполи" президенти футболчи битимида 28 млн. евролик товон пули бандини олиб ташламоқчи. Манкуниан ва "тўпурарлар" Италия клуби учун худди шунча таклиф қилмоқда.
Мертенснинг ҳозирги шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.
Футболчи жорий мавсум А Сериянинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 7та голли пас берди.


