“Манчестер Юнайтед” сафардаги 10 та ўйиндан бери юта олмаяпти

4 окт 2019, 09:07
Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган АЗга қарши баҳс “Юнайтед” дуранг қайд этди.

Бу орқали Сульшер жамоаси кетма-кет 10 та сафар ўйинида ғалаба қозона олмади. “Қизил иблислар” бу баҳсларнинг 6 тасида мағлуб бўлган, 4 тасида эса дуранг қайд этган. Бу эса клубнинг 1989 йилдан бери қайд этган ёмон натижаси. Ўшанда МЮ 11 та сафар ўйинида ғалаба қозона олмаганди.

Сўнгги бор МЮ сафарда ПСЖни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Бу баҳс 2019 йил мартида ЕЧЛ доирасида ўтказилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta