

"The Mirror" хабарига кўра, "қизил иблислар" 37 ёшли футболчини сотиб юбормоқчи эмас. Ўз навбатида у билан шартномани 2024 йилга қадар узайтириш ниятида. Шундан кейин МЮ Роналдуни бир мавсум ижарага беришга тайёр бўлади. Клуб раҳбарияти жамоанинг 2023/24 йилги мавсумда ЕЧЛда қатнашишига ишонмоқда.
Олдинроқ Роналдунинг "Атлетико"га ўтишга яқин тургани, футболчининг ўзи ҳам бунга розилиги борасида маълумотлар берилганди.
Роналду ўтган мавсум манкунианликлар таркибида барча турнирларда 37 ўйинда қатнашиб, 24 гол ва 3 ассист қайд этди.



