"Манчестер Юнайтед" Ракитичга қизиқиш билдирмоқда
27 фев 2019 16:32
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Ракитичга қизиқиш билдирмоқда
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жорий мавсум якунланганидан сўнг Англияга кўчиб ўтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Ракитичга қизиқаётган клублар орасида "Манчестер Юнайтед" ажралиб турибди. "Қизил иблислар" футболчи ва Каталония клуби раҳбарияти ўртасидаги янги шартнома бўйича музокараларни диққат билан кузатмоқда.
30 ёшли футболчининг Каталония клуби билан келишуви 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Олдинроқ, "Интер" Ракитич учун асосий даъвогар эканлиги ва Италия клуби хорватиялик учун 40 млн. евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар