«Манчестер Юнайтед» қишда А Сериянинг икки нафар футболчиси билан шартнома тузмоқчи
21 дек 2024 09:10
Янгиликлар
«Манчестер Юнайтед» қишда А Сериянинг икки нафар футболчиси билан шартнома тузмоқчи
Қишки трансфер ойнасида МЮ таркибни кучайтиришни мақсад қилган.
«Қизил иблислар» «Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес ва «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсонни сотиб олишни режа қилмоқда. «Милан» ўз футболчисини 50 миллион еврога сотишга тайёр бўлса, «Аталанта» 25 ёшли футболчиси учун 60 миллион евро сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг ортда қолган 16 та туридан сўнг 22 очко билан турнир жадвалининг 13-поғонасида кетмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар