

Бу ҳақда хабар "Твиттер"да пайдо бўлди.
"Қизил иблислар"нинг ёмон стартидан ғазабланган ишқибозлар "Олд Траффорд"да бўладиган баҳс пайтида "Моуриньо, йўқол" деган баннер билан арена устидан учиб ўтадиган самолётга маблағ йиғишмоқчи. Манкунианлар ўз уйидаги сўнгги баҳсда "Бёрнли"ни мағлуб эта олишмади (0:0) ва жамоа ҳозир АПЛ турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.



