"Манчестер Юнайтед" Майнц ҳужумчиси Мутога қизиқмоқда

Aslanov Jasurbek
26 дек 2015, 15:25
"Манчестер Юнайтед" "Майнц" ҳужумчиси Йосинори Мутога қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" япониялик ҳужумчи учун 10 млн. фунт таклиф қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Луи ван Галнинг жамоасида гол уриш борасида муаммолар юзага келган. Манкунианлар сўнгги 15 учрашувда 14та гол уришди. Голландиялик мутахассис ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва шу сабаб клуб 23 ёшли Мутога қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›