"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячи харид қилмоқчи эмас

Alisher
21 сен 2020, 14:40
"Манчестер Юнайтед" АПЛдаги илк ўйини доирасида "Кристал Пэлас" (1:3)га мағлубиятидан сўнг трансфер режаларини ўзгартирмади.

"Қизил иблислар" мавсум стартига қадар марказий ҳимоячи сотиб олишни трансфер режаларига киритмаган эди. 

Хабарларга кўра, манчестерликлар илк ўйиндан кейин ҳам фикрларини ўзгартиришмаган. Англия клуби ҳали ҳам "Боруссия" (Дортмунд) ўйинчиси Жейдон Санчони бошқа мақсад сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Кристал Пэлас"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг МЮ марказий ҳимоячилари Харри Магуайр ва Виктор Линделёф қаттиқ танқид қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›