"Манчестер Юнайтед" Магуайрни сотмайди

Alisher
24 авг 2022, 12:58
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Харри Магуайрни сотмаслигини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада "Челси"нинг Англия терма жамоаси ўйинчисига қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

29 ёшли англияликнинг амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Магуайр ўтган мавсум барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. У жорий мавсум 2та баҳсда ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Times