"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" трансфер мақсадини илиб кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
5 июл 2018
"Сток Сити" ва Швейцария ярим ҳимоячиси Шердан Шакири яқин вақт ичида бошқа Англия Премьер-лигаси клубига ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, футболчини харид қилишга "Манчестер Юнайтед" ва шахсан бош мураббий Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" узоқ вақтдан бери Шакирини кузатиб юрган "Ливерпуль" умидларини чиппакка чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Сток Сити" ва Шакири ўртасида имзоланган шартномада жамоа Чемпионшипга тушиб кетса, унинг товон пули 13,5 млн. евро бўлиши белгиланган. 26 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги мавсум 36та учрашувда 8та гол уриб, 7та голли пас берган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports