"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги ҳимоячига қизиқмоқда

Alisher
26 ноя 2019
"Вальядолид"нинг марказий ҳимоячиси Мохаммед Салисуга АПЛ клублари қизиқмоқда.

Салисуга яқинда "Эвертон" қизиқаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди, эндиликда бу футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқмоқда.

Футболчининг товон пули 12 миллион еврони ташкил этмоқда.

20 ёшли Салису (191 см) "Вальядолид" мактабига 2017 йил октябрда келган.

Жорий йилнинг ёзидан эса асосий жамоага ўтиб, 14та ўйинда майдонга тушишга ҳам улгурди ва уларнинг биттасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.


AlisherМуаллиф
Манба: Diario de Valladolid