"Манчестер Юнайтед" Каванининг келажаги борасида бир қарорга келмади
13 фев 2021 14:00
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Каванининг келажаги борасида бир қарорга келмади
"Манчестер Юнайтед" ҳали уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани борасида якуний қарорни қабул қилмади.
"Қизил иблислар" "қария" тўпурар билан меҳнат шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслик борасида ўйлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, футболчи ва клуб ўртасидаги тузилган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Эдинсон МЮга эркин агент мақомида келди. Уругвайлик бунга қадар 7 мавсум давомида ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.
Форвард жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар