"Манчестер Юнайтед" Жаҳон чемпионини сақлаб қолмоқчи

Aslanov Jasurbek
23 июн 2021, 19:23
Ярим ҳимоячи Пол Погба ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмайди.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирда 28 ёшли француз футболчисининг трансфери борасида бирон бир клуб билан музокара олиб бормаяпти. Погбанинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланган. Манчестер клуби эса Погбани бундай нархда сотмоқчи эмас. Аввалроқ футболчига бир нечта гранд жамоалар қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди. Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal