"Манчестер Юнайтед" футболчиси "Лацио"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
27 сен 2020, 17:24
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Андреас Перейра фаолиятини Римда давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг берган маълумотига кўра, бразилияликнинг хизматларига "Лацио" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Томонлар бугун музокараларни бошлаган.

24 ёшли футболчининг трансфер нархи 16 млн еврога баҳоланган. "Лацио" футболчини бир йилга ижарага олиш ниятида бўлиб юрибди.

Ўтган мавсумда Перейра МЮ таркибида 25 ўйинда 1 гол ва 4 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano