"Манчестер Юнайтед" Ферран Торресни харид қилиши мумкин

Alisher
14 апр 2020, 11:50
"Валенсия" вингери Ферран Торрес навбатдаги топ-клуб эътиборига тушди.

Агар "Манчестер Юнайтед" "Боруссия" (Дортмунд) ўйинчиси Жейдон Санчо билан шартнома имзолай олмаса, у ҳолда 20 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Хабарларга кўра, Торрес билан шартнома имзолашни хоҳлаётганлар орасида МЮ ва "Ювентус"нинг имкониятлари юқорироқ.

Ферран Торрес жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›