

Бу ҳақда "Metro" нашри хабар берди.
Санчо "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2015 йилдан бери "шаҳарликлар" академиясида шуғулланган. 2017 йилнинг ёзида эса клуб билан янги шартнома тузишни хоҳламаган, чунки уни Шимолий Америка бўйлаб турнега кетадиганлар рўйхатига киритишмаган. Шундан сўнг Жейдон "Боруссия"га кетган. 2018 йилнинг октябрида эса уни Бундеслигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топишди. Жорий мавсум Германия чемпионатида Санчо 19та ўйин ўтказди ва 6та гол уриб, 9та голли пас берди.




