"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини ижарага олмоқчи

Alisher
16 янв 2020, 14:51
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида.

"Қизил иблислар" ярим ҳимоя чизиғини январда кучайтиришни хоҳлашмоқда ва марказий хавбекни мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.

Инглиз клуби испаниялик футболчидан шу ёзда жамоага ўтиши кутилаётган Бруно Фернандешга қадар фойдаланмоқчи.

"Атлетико" Льорентени ўтган ёзда "Реал"дан 30 миллион евро эвазига харид қилган эди, аммо у Диего Симеоне жамоасида захирада қолмоқда.

24 ёшли футболчи жорий мавсум "матрасчилар" либосида 15та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: manchestereveningnews.co.uk