"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигасида иштирок этмайдиган бўлса Ван Перси кетиши мумкин

Tolibjon Qosimov
11 мар 2014, 18:30
Ушбу мавсум якунларига кўра агар "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса ҳужумчи Робин ван Перси бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга.
Goal нашрининг хабар қилишича, футболчи ҳамда МЮ ўртасида тузилган шартномада алоҳида мана шундай банд бор.

Аввлроқ ван Перси Дэвида Мойес олиб бораётган машғулотлардан қониқмаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди.

Голландиялик ҳужумчига "Реал", "Монако", "Интер", "Ювентус" ва "Арсенал" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Айни вақтда МЮ АПЛ турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан ўрин эгаллаган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›