UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25ОЧЛ. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" 2:0 LIVE. Матнли трансляция  55 20:25Нури Шахин бу мавсум бошқа майдонга тушмайдими?  1 20:08“Сўғдиёна” “Динамо”га қарши тайёргарликни бошлади  0 20:00Olamsport: Истомин Барселонадаги турнирда, Лола Каримова Сердюковани табриклади ва бошқа хабарлар  0 19:15ВИДЕО. "Насаф" - "Обод" 1:0  0 18:45Испан ОАВ "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг Зиданни танқид қилишди  21 18:14Лам: "Бавария"нинг мақсади - Германия Кубоги финали"  1 17:43Хеккинг: "Германия терма жамоасини бошқариш? Нега энди йўқ?  2 17:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. Олий лига. Финал. Тақдирлаш маросими  4 17:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 17:12Яя Туре "Сити" ҳамда МЮ ўртасидаги ўйин ҳакамларсиз ўтишини истаган бўларди  14 16:41Асенсио: "Энди Испания чемпионлиги учун курашда фаворит йўқ"  15 16:28Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси   12 16:26“Локомотив” стадионида “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашувидан олдин расмий тадбирлар ташкил этилди  4 16:15ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1  2

07 мар 11:57
Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи мухлисларга очиқ хат ёзди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" футбол клуби бош мураббийи Дэвид Мойес жамоа мухлисларига очиқ хат ёзди.

Мактуб матни The Guardian нашри томонидан эълон қилинган.

Мойеснинг сўзларига кўра, жамоа ғалабаларга эришаётган вақтда уни қўллаб-қувватлаш осон. Жамоада оғир вақтлар бошланганида эса унга содиқликни билдириш бироз қийин бўлади. Мураббий энг ёмон вақтларда ҳам МЮ билан бирга қолаётган мухлисларга миннатдорлик билдирди.

Мойес "Юнайтед" ишқибозларини Англияда энг яхшилари деб атаб, жамоа учун ҳозирги оғир вақтларда футболчиларни имкон қадар кўпроқ қўллаб туришга чақирди. Мураббийнинг умид билдиришича, яқин вақт ичида "Юнайтед" яна ижобий натижалар кўрсатишни ва совринларни қўлга киритишни бошлайди.

Жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб Мойес бутун мавсум давомида танқид остида қолмоқда. Хусусан, МЮ Англия чемпиони унвонини ҳимоя қилиш имкониятидан деярли маҳрум бўлиб улгурди. Бундан ташқари, жамоа Чемпионлар лигасининг келаси мавсуми учун йўлланмани қўлга кирита олмаслиги ҳам мумкин.

Европа клубларининг бош мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги иштирокини "Манчестер Юнайтед" нимчорак финалдаёқ тўхтатиши мумкин. Жамоа Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши кечган биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Жорий мавсум Мойес "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида биринчи марта ишламоқда. Шотландиялик мутахассис жамоа бош мураббийи ўрнида 1986 йилдан 2013 йилгача бўлган Алекс Фергюсонни алмаштирган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  221
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: