UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  13 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0

"Манчестер Юнайтед" - "Байер" учрашувининг эсда қоларли вазиятлари ҳақида Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" - "Байер" учрашувининг эсда қоларли вазиятлари ҳақида

Феллайни еврокубокларда, Рунидан дубл ва "МЮ" ҳужумчиларининг қўпол хатолари. Эътиборингизга "Манчестер Юнайтед" ва "Байер" учрашувидаги энг ёрқин вазиятларни тақдим этамиз.
ТЎПУРАРЛАР

Байерда ҳам, "Манчестер Юнайтед"да ҳам ўтган мавсумда ўз чемпионатида 25 тадан кўп гол урган ўйинчилар бор. Булар Штефан Кисслинг и Робин ван Персилар. Ўз чемпионатларининг енг яхши тўпурарлари бу мавсумда ҳам аллақчон бир қанча голлар уришга улгуришди. Кисслинг янги мавсумда ўз рақибларини тўрт бора хафа қилишга улгурган бўлса, ван Персида атига битта гол кам. Бироқ "Манчестер Юнайтед" - "Байер" учрашувида голландияликнинг омади келди ва Бернд Ленонинг дарвозасига битта гол уришга эришди, Штефан Кисслинг бўлса битта ҳам гол уролмай майдонни тарк этди.

ЯНГИ ЎЙИНЧИЛАР


«Манчестер Юнайтед» трансфер бозорида унчалик фаол харакат қилмади, битта ўйинчи билан шартнома имзолади, аммо қандай ўйинчи! Маруан Феллайни “Эвертон”дан сотиб олинди ва Давид Мойес ўз суюклисининг еврокубоклардаги дебют ўйинида асосий таркибда тушурди. Маруан ўзининг дебют ўйинида ёмон таассурот қолдирмади. У битта ҳам голлик пас бермади ва бирорта гол ҳам урмади, аммо таянч зонасида ва ҳужум яратишда яхши ўйин кўрсатди. Аспиринчилар таркибидан Эмре Жан, Сон Хен Мин, Джулио Донати ва Эмир Спахич, шунингдек заҳирадан майдонга тушган Робби Крузелар Байерда еврокубоклардаги дебютини ўтказишди. Донати жуда кўп хатолар қилди, ўтказиб юборилган голларнинг ярми унинг айби билан бўлди. Спахич орқада қолган ҳимоячиларга қараганда ишончли ҳаракат қилди, лекин у ҳам хатолар қилди ва Бернд Лено дарвозаси олдида хавфли вазиятларга сабабчи бўлди. Сон биринчи бўлимда жуда фаол иштирок этди, лекин ўзини кўрсата олмади, Крузега эса ўзини кўрсатишга вақт етмай қолди. Ягона муваффақиятли иштирок этган ўйинчи Эмре Жан бўлди. Асли турк бўлган немис, марказда ишончли кўринди ва ҳимояга ёрдам беришга ҳам улгурди. Шунингдек, у ҳужум яратишда ҳам фаоллиги билан ажралиб турди.

ГОЛЛАР

Ўйин голлар сони билан ҳам, сифати билан ҳам ҳурсанд қилди. Руни ва ван Перси хаводаги зарбалари евазига голлар урушди, Рольфес Де Хеа дарвозасининг олтиталигини нишонга олди. Бу вазиятда тўп ақлбовар қилмас траектория ҳосил қилди. Уэйн Де Хеанинг пасидан кейин дубл қайд этди. Валенсия ҳам кучли зарбасини намоён қилди. Омар Топрак ҳам бурчакдан оширилган тўпдан кейин яхши гол урди.

ЖУДА ҲАМ ҚЎПОЛ ХАТОЛАР


Учрашув нафақат чиройли голлар билан балки муҳлислар бошларини ушлаб қоладиган қўпол хатолар билан ҳам эсда қолди. Олдинига Руни химоячининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб, Ленони алдаб ўтди, бироқ бўш қолган дарвозага гол уролмади, сўнгра у жамоадоши Валенсиянинг тўп оширишидан кейин Ленодан ҳам ўтган тўпни бир метрдан нишонга аниқ йўллай билмади.

ЎЙИН ҚАҲРАМОНЛАРИ


«Манчестер Юнайтед» таркибида Уэйн Руни ва Антонио Валенсия энг яхшилар бўлишди. Эквадорлик гол + пас тизимидан 2 очко ишлади. Доимо Руни ва ван Персини зарба берадиган вазиятга олиб чиқди. Уэйн дубл қайт этди, аслида у учта, тўртта ва ҳаттоки бешта гол уриши ҳам мумкин эди. Байердан эса Сидни Сэмни энг яхши дейиш мумкин. У чап қанотдаги Патрис Эвра ва унга ёрдам берган Юнайтеднинг бошқа ўйинчиларини бир неча бор қийин аҳволга солиб қўйди.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика