
Клуб даромади ўша муддат давомида 363 миллион фунтни ташкил қилган. Соф фойда эса 146 миллион фунт деб баҳоланяпти.
Бундай юқори даражадаги даромад клубнинг ҳомийлик шартномалари, атрибуткалар савдоси ва клуб савдо белгиси билан чиқарилаётган маҳсулотлар орқали келиб тушган."Биз бундай натижалар билан фахрланамиз. Бизнинг маркетинг соҳасидаги фаолиятимиз клуб ривожи йўлида ишлаётган кучли механизм бўлиб қолмоқда. Бу эса жамоа мувоффақиятига кўмак беряпти", деди "Манчестер Юнайтед" вице-президенти Эд Вудвард.