"Манчестер Сити"нинг собиқ шифокори антидопинг қоидаларини бузган деб топилди

Mirjalol Normatov
19 дек 2019, 20:42
"Манчестер Сити" ва "Бёри" каби клубларда фаолият олиб борган Эндрю Жонсон антидопинг қоидаларини бузганликда айбланди.

Жонсон ўтган йили "Бёри"да ишлаб юрган пайтида футболчиларга таъқиқланган препаратларни берган. Бу борадаги аризани эса ўша дорилардан бирини қабул қилган футболчи топширган. Ушбу препаратнинг ичида тесторон моддаси бор.

Жонсон фаолиятининг катта қисмини "Манчестер Сити"да ўтказган. У ерда ҳам шифокорнинг шубхали ҳаракатлари учун ишдан кетказишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC