"Манчестер Сити" требл қайд этиши мумкинми? Рой Кин жавоб берди

Mirjalol Normatov
23 апр 2023, 13:35
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин "Манчестер Сити"нинг требл қайд этиши мумкинлигидаги асосий рақобатчи "Реал" бўлишини айтди.

"Совринлар ютиш қанчалар қийинлигини яхши биламан. Демак, "Сити"нинг требл қайд этиши ажойиб ҳолат бўлади. Бироқ бунинг учун бир қанча тўсиқлардан ўтиш керак - айниқса, "Реал" тўсиғидан. "Сити" Англия Кубогида яққол фаворит, шунингдек, АПЛ ҳам бор.

Бироқ "Реал"... Қийин масала. "Реал"дан ўтиш - энг асосий муаммо. Жамоа кийим алмаштириш хонасида муваффақият хиди уфуриб турибди. Бу эса клубни озиқлантирмоқда. Айнан шундай ҳолатда барча жанг қилишни истайди.

Бунда нафақат натижа, балки, ўйин ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши керак. Масалан, "Арсенал"да ҳам ғолиблик рухи бор. Балки, буни гапириш ҳам шарт эмасдир. Шунчаки Сиз навбатдаги ўйинда ютишингиз кераклигини тушунишингиз керак.

"Сити"нинг ўйинларини кўрсангиз, Гвардиола нимани истаётганини тушуниш мумкин. Агарда у мураббий бўлса, имкониятингиз ошаверади", - деди Кин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›