"Манчестер Сити" ўз футболчисига янги шартнома тайёрламоқда

Aslanov Jasurbek
25 сен 2017, 18:15
"Манчестер Сити" раҳбарияти январь ойида жамоа ярим ҳимоячи Рахим Стерлингга янги шартнома таклиф қилади.

Футболчининг келишуви 3 йилдан кейин якунланишига қарамасдан, "шаҳарликлар" хўжайинлари бу ишни бажаришга тайёр.

Бу қарорга 22 ёшли футболчининг мавсум стартидаги ажойиб ўйини мажбур қилмоқда. Стерлинг Англия чемпионатининг 5та учрашувида 5та гол урди.

Бундан ташқари, "Манчестер Сити" Кевин Де Брюйне, Давид Силва ва Габриэль Жезус билан шартнома узайтирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›