"Манчестер Сити" кетма-кет 7 мавсум давомида "Юнайтед"дан юқори ўринда бўлмоқда

Mirjalol Normatov
12 июл 2020, 10:58
Кеча "Манчестер Сити" АПЛнинг 35-тури доирасида "Брайтон"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалаба орқали "шаҳарликлар" чемпионатда 72 очко жамғарди ва иккинчи ўринда бормоқда. Мавсум якунланишига 3 тур қолганида жамоа "Манчестер Юнайтед"дан 14 очкога ўзиб кетди.

Шу орқали "Манчестер Сити" кетма-кет 7 мавсум давомида АПЛни "Манчестер Юнайтед"дан юқорида тугатадиган бўлди. Шу вақт ичида "Сити" 3 марта чемпионликни ҳам қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal