"Манчестер Сити" футболчиси бу мавсум майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
29 сен 2017, 13:05
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Менди жорий мавсум ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, "Кристал Пэлас"га қарши баҳснинг 29-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган Менди 9 ой майдонга туша олмайди. Демак, ҳимоячи бу мавсум жамоаси иштирокидаги набатдаги учрашувларда қатнашмайди.

Эслатиб ўтамиз, Менди «Монако»дан 57,5 миллион евро эвазига Манчестерга кўчиб ўтгач, дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›