"Манчестер Сити" "Атлетико" футболчиси учун 80 млн. евро бермоқчи

Aslanov Jasurbek
20 мар 2019, 18:14
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес "Манчестер Сити"га ўтишга яқин.

Маълумотларга кўра, "Сити" Испания терма жамоаси хавбекини 80 млн. еврога сотиб олишга яқин турибди. Сауль учун курашда инглизлар "Барселона"ни ортда қолдиришмоқда.

"Манчестер Сити" футболчи трансферини расмийлаштириш ишларини бошлаб юборди. Сауль жорий мавсумдан сўнг бошқа клубга ўтмоқчи.

У "Барселона" вариантига қизиқиш билдирган эди, аммо унинг вакиллари Каталония клубига Сауль Англияга кетишини айтишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN